Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи таҳлил қилиниб, соҳа учун янги имкониятлар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 сентябрь куни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Дунёда иқлим ўзгараётгани, кўп жойларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида озиқ-овқат етишмовчилиги кузатилмоқда. Бунинг устига, халқаро майдондаги вазият туфайли маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш мураккаб бўлиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари бу масалага аввал ҳам эътибор қаратиб, […]

