АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ (фото)
Aйни дамда музламаларни бартараф этиш мақсадида вилоятимизнинг барча туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда Қашқадарё ва Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари ишчи-ходимлари томонидан автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш мақсадида махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари, музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмасини сепиш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.
❄️Қарши шаҳар йўлларида музламаларни бартараф қилиш ишлари давом этмоқда (фото)
🚜 Қарши шахрида махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда. ‼️Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракат ланишларини сўраймиз
⚡️Йўлларда музламаларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда
4Р90 «Қарши-Бешкент-Касби-Косон ш» автомобиль йўлида музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда. ‼️Ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.
ЙЎЛЛАР МАНЗИЛГА ЭЛТАР
Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Зеро, йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда халқимиз фаровон ва бахтли яшайди. Туманимизнинг “Хумо” маҳалласидаги ички йўллар асфалтланмоқда. Бу ишлар натижасида маҳаллада аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа касб этади.

