Президент Олий ҳарбий авиация билим юртини бориб кўрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишди. Маълумки, бу таълим муассасаси 1994 йилда Жиззахда ташкил этилган. Лекин у ерда бўлажак учувчилар амалиёт ўташи учун шароит етарли эмасди. Давлатимиз раҳбари 2018 йилда Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромида бўлганида ҳарбий учувчилар тайёрлашда ушбу аэродром […]

